Линклар

Коалиция авиацияси ўндан ортиқ жангарини ўлдирди


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари коалиция кучларининг мамлакат жанубида уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида толибларнинг ўндан ортиқ жангариси ўлдирилганини эълон қилди.

Сешанба куни коалиция қўшинлари бўлинмаси Ўрузғон вилоятида жангарилар томонидан қуршовга олингандан сўнг Афғонистон армияси халқаро коалиция кўмагида толибларга қарши ҳаво ҳужумлари уюштирди. Ҳозирча афғон ҳарбийлари ўртасидаги талафотларга оид маълумот эълон қилинмади.

Шунингдек, пайшанба куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луиз Арбор бир ҳафталик сафар билан Афғонистонга келиши эълон қилинди.

Олий комиссарлик тарқатган хабарга кўра, сафар давомида Арбор хоним президент Ҳомид Карзай ва ҳукумат расмийлари, ҳуқуқлари топланган оддий кишилар билан учрашувлар ўтказади.
XS
SM
MD
LG