Линклар

Туркманистон Россия иштирокисиз Европага газ сотмоқчи


Туркманистон Россияни четлаб, Европага тўғридан-тўғри газ сотиш ғоясига ижобий қарайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи раҳбарларидан бири Андрис Пиебалгс маълум қилди.

Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан учрашган Андрис Пиебалгс мамлакат газ соҳаси сармояларга очиқ эканини таъкидлади.

ЕИ Россия газига қарамликни камайтириш мақсадида Туркманистонни Каспий денгизи остидан газ қувури ўтказиш лойиҳасига кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Европа расмийларининг билдиришича, бу лойиҳа амалга ошса, Туркманистон Россияни четлаб Европага ўз газини янада қимматроқ нархда сотиши мумкин бўлади.
XS
SM
MD
LG