Линклар

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийлари учун 50 миллиард доллар ажратилди


АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар учун 50 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Конгресснинг қуйи палатасида аъзоси бўлган 218 депутатнинг 203 нафари Оқ уй эътирозига сабаб бўлиши кутилаётган ушбу қонун лойиҳасини ёқлаб овоз берди.

Уруш ҳаракатлари учун катта маблағ кераклиги ва АҚШ қўшинларининг Ироқдан чиқиши муддати белгиланишига қаршилик билдираётган президент Жорж Буш Конгресснинг бу қарорига вето қўйишини билдирди.
XS
SM
MD
LG