Линклар

“Ўнг кучлар иттифоқи” Владимир Путин номзодига қарши


Россиянинг мухолифатдаги “Ўнг кучлар иттифоқи” партияси Олий суддан президент Владимир Путиннинг “Бирлашган Россия” партиясидан парламентга номзодлигини бекор қилишни сўрамоқда.

“Ўнг кучлар иттифоқи” лидери Никита Белихнинг таъкидича, В.Путиннинг давомли қонунбузарликлари ортидан унинг партияси Олий судга мурожаат этишга мажбур бўлган.

В.Путиннинг танқидчилари “Бирлашган Россия” партиясининг паламент сайловидаги рўйхатида биринчи ўринга қўйилган Кремль раҳбари бўлажак сайловни ўз фойдасига ҳал қилиши эҳтимолидан хавфсирамоқда.

Ўтказилган сўровлар натижасига кўра, россиялик сайловчиларнинг тахминан учдан икки қисми бўлажак парламент сайлови адолатли ўтишига ишонмайди.
XS
SM
MD
LG