Линклар

Буюк Британия парламенти депутатлари Эронга сафар қилмоқда


Эроннинг расмий ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, Буюк Британия парламенти ташқи алоқалар қўмитасининг саккиз вакили тўрт кунлик ташриф билан душанба куни Теҳронга келган. Делегация Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Саид Жалилий билан учрашган.

Британия делегацияси билан учрашув чоғи Саид Жалилий Эроннинг ядровий дастури билан боғлиқ масала ечимини топиш йўлида музокаралар давом этиши кераклигини таъкидлагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG