Линклар

Россия Германия самолётларига Термизга учишга рухсат берди


Россия ҳаво қатновини назорат қилиш расмийлари Германия ҳарбий самолётига Россия ҳаво ҳудуди орқали Ўзбекистонга учиб ўтишга рухсат берилганини айтмоқда.

Чоршанба куни Ўзбекистоннинг Термиз ҳаво базасига қўниши керак бўлган Германия ҳарбий самолётига Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берилмаган, натижада у Берлинга қайтишга мажбур бўлганди.

Россия ҳаво қатновини назорат қилиш идораси раҳбари Андрей Прянишников бўлиб ўтган ҳодисани изоҳлар экан: “Германия ҳарбий самолётларига Россия орқали учиш рухсати муддати ўтиб кетган бўлган. Ҳозир шундай рухсатнома берилди. Самолёт учяпти”, - деди.

Германия Ўзбекистон жанубидаги Термиз шаҳри яқинида ҳаво базасига эга.
XS
SM
MD
LG