Линклар

БМТ расмийси НАТОни ёрдамга чақирди


БМТнинг Гиёҳвандлик моддалари ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш қўмитаси НАТОни Афғонистонда гиёҳвандлик моддалар ноқонуний савдосига қарши курашишга чақирди.

Қўмита ижроия директори Антонио Мариа Коста Брюсселда чиқиш қилиб, БМТнинг 2007 йилда Афғонистонда афюн етиштирилишига оид ўтказган тадқиқотлари якуний лойиҳасини эълон қилди.

Ушбу ҳужжатда айтилишича, 2007 йилда Афғонистонда етиштирилган 4 миллиард долларлик афюн хорижга сотилган. Бундан ташқари, мамлакатда афюн етиштириш кўлами ҳам ўтган йилгидан 17 фоиз ўсган.
XS
SM
MD
LG