Линклар

АҚШ янги ҳисоботдан қониқди


АҚШ Атом энергияси халқаро агентлиги Эроннинг ядровий дастури юзасидан тайёрлаган янги ҳисоботдан қониқиш билдирди.

Агентлик Эрон ядровий дастури тадқиқотларида бир қадар шаффофлик пайдо бўлганини эътироф этар экан, айни вақтда Эроннинг бу борада ҳамкорлик қилиш истаги ҳануз сустлигини ҳам таъкидлайди.

Оқ уй маъмурияти Эрон ҳукуматининг агентлик билан ҳамкорлигини ҳануз етарли даражада эмас, деб баҳолаб, бу ҳолат Теҳронга қарши янги ва янада кучайтирилган санкциялар қўллашга ундашини ҳам билдирди.
XS
SM
MD
LG