Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:45

Роҳат Алиевга қарши кўрсатмалар берилмоқда


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида президент Нурсултон Назарбоевнинг собиқ тўнғич куёви Роҳат Алиев ва шериклари устидан бошланган суд жараёнининг навбатдаги мажлисида Р.Алиевга қарши кўрсатма тингланди.

Илгари президентнинг собиқ куёвига тегишли “Нурбанк”нинг собиқ раҳбари Абилмажин Гилимов банк топ-менежерларидан икки кишининг бедарак йўқолишида айнан Р.Алиевнинг қўли борлигини маълум қилди.

“Р.Алиев “Нурбанк”нинг ходимлари Киевга учиб кетгани ҳақида атайин гап тарқатгани, Қозоғистонда кўп иш қилишга қодир эканини айтди. У менга: “Ҳозир паспортингизга Киевга учиб кетганларинг ҳақида аэропортда махсус тамға қўйдириб, сиз ва Жўлдас Темиралиевни шу ерда кўмиб ташлаймиз. Кейин милиция ходимлари ва аҳмоқ қариндошларингиз сизни Украинадан қидиради ва ҳеч қачон топа олмайди”,- деди А.Гилимов.

Қозоғистон президентининг собиқ куёви ва мамлакатнинг Австриядаги собиқ элчиси Роҳат Алиев юртида қатор иқтисодий жиноятлар содир этганлик, одам ўғирлаш ва ўлдиришда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG