Линклар

Бангладешдаги циклон юзлаб кишини ўлдирди


Бангладеш расмийлари мамлакат жанубий соҳилида содир бўлган циклон оқибатида 1,5 мингдан зиёд одам ҳалок бўлгани, кўпчилик бедарак йўқолганини билдирди.

15 ноябрь куни Бангладешда соатига 250 километр тезликда эсган шамолдан омон қолган аҳолини қутқариш ишларига ҳарбий вертолётлар ва кемалар жалб этилган. Расмийлар яқин кунлар ичида яна минглаб жасад топилиши ҳақида огоҳлантирди.

“Сидр” циклони сўнгги ўн йил ичида Бангладешда содир бўлган энг мудҳиш табиий офат экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG