Линклар

logo-print

Эрон президентига нефтнинг нархи ҳали ҳам кам кўриняпти


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ҳозирда ҳар баррели салкам 100 АҚШ долларидан сотилаётган нефтнинг нархи унинг асл баҳосидан камлигини таъкидлади.

Нефть ишлаб чиқарувчи давлатлар ташкилоти - ОПЕК саммитига жўнаб кетиши олдидан М.Аҳмадийнажот нефть нархини долларда баҳолаш нефть қазиб чиқарувчи давлатларга салбий таъсир этаётганини айтди.

ОПЕКнинг Саудия Арабистонида бошланган икки кунлик саммитида нефть ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш эмас, балки глобал иқлим исишининг олдини олиш борасида ташкилот доирасида қандай чоралар кўриш, нефть қазиб чиқаришни бир маромда таъминлаш, ривожланаётган давлатларда энергетиканинг роли ва бошқа масалалар муҳокама этилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG