Линклар

Жангариликда гумон қилинганлар ўлдирилди


АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари Афғонистон жанубида толиблар жангариси эканликда гумон қилинган 23 кишини отиб ўлдирди.

Ҳилманд вилоятининг Ғармшер туманида қуроллар яширилган омборни қидириб топиш пайтида яна 11 киши қўлга олинди.

Афғонистон марказида жойлашган Гўр вилоятининг Шаҳрак туманида эса қуролли гуруҳ пистирмадан ҳужум қилгани оқибатида полициянинг тўрт ходими ҳалок бўлди. Вилоят полицияси бошлиғи Шоҳ Жаҳон Нурий 16 ноябрь кунги ҳужумдан сўнг полициянинг бир неча ходими бедарак йўқолгани, беш нафари яраланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG