Линклар

АҚШ расмийси Покистон президенти билан учрашди


АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте Исломободда Покистон президенти Парвез Мушарраф билан учрашди.

Жон Негропонте Парвез Мушаррафни мамлакатда икки ҳафта олдин жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга кўндириш, сиёсий маҳбуслар озод этилиши, шунингдек, парламент сайловини эркин ва адолатли ўтказиш масалаларини муҳокама қилиш учун Исломободга келган эди.

16 ноябрь куни мухолифат етакчиси Беназир Бҳутто билан телефон орқали сўзлашган Жон Негропонте мамлакатни демократик йўлга қайтариш учун мўътадил кучлар бирга ишлаши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG