Линклар

logo-print

“Сидр” қурбонлари сони 2 мингга етди


Бангладешнинг соҳилбўйи ҳудудига ёпирилган “Сидр” циклони қурбонлари сони тахминан 2 минг кишига етгани, қутқарувчилар вайроналар остидан яна жасадлар топилиши ва қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтаётгани хабар қилинмоқда.

Соатига 250 километр тезликдаги шамол билан Бангладешнинг шарқий соҳилларига ёпирилган циклон юз минглаб одамларни уй-жойсиз қолдирди. Ҳозир қутқарув ишларини олиб бораётган гуруҳлар вайроналар оралаб омон қолган одамларга ҳануз ёрдам етказиш мушкул бўлаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG