Линклар

logo-print

Покистонда суннийлар ва шиалар ўртасида яна тўқнашув бўлди


Покистоннинг сунний ва шиа мусулмонлари ўртасида яна тўқнашув рўй берди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг Покистон расмийларига таяниб хабар қилишича, мамлакат шимоли-ғарбидаги Парачинор шаҳридаги мазкур тўқнашувда ҳар икки томон миномёт ва бошқа турдаги оғир қуролларни қўллаган, шаҳар марказидаги турар-жойлар ва масжидлар ёндирилган.

Парачинор шаҳрида жума куни бошланган тўполонлар давомида тахминан 60 киши ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG