Линклар

Ҳошим Тачи партияси сайловда ғалаба қозонди


Этник албан партизанларининг собиқ етакчиси Ҳошим Тачи Косоводаги парламент сайлови дастлабки натижаларига кўра, унинг партияси ғалаба қозонганини эълон қилди.

Косово озодлиги армияси собиқ аъзоларидан ташкил топган Демократик партия 35 фоиз овоз тўплаган. Ҳошим Тачи агар Косово бош вазири лавозимини эгалласа, 10 декабрдан кейин ўлканинг Сербиядан мустақиллигини эълон қилишга ваъда берди.

10 декабрь халқаро воситачилар Косовонинг келгуси мақоми борасида ўтказилган музокаралар натижаси тўғрисида БМТга ҳисобот бериши учун белгиланган сўнгги муддатдир.

АҚШ Косовода парламент сайлови тинч ўтганини олқишлади, аммо серб озчилигининг сайловни бойкот қилганини танқид қилди.

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Шон МакКормак эълон қилган баёнотда АҚШ Сербия ҳукумати томонидан руҳлантирилган Косово сербларининг сайловда қатнашмаслик қароридан афсусда экани айтилади.
XS
SM
MD
LG