Линклар

logo-print

Туркия ва Греция янги газ қувурини ишга туширди


Мазкур мамлакатлар бош вазирлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамда Костас Карманлис икки давлат чегарасида янги газ қувурини ишга тушириш маросимида қатнашди.

300 километрлик қувур Россия ва Яқин Шарқ давлатларини четлаб ўтиб, Европа Иттифоқи давлатларини Каспий денгизи остидан олинаётган газ билан таъминлаши кўзланган.

Қувур ҳозирги ҳолида Туркиядан Грецияга қадар чўзилган. Бироқ келгусида уни Озарбойжондан Италия ва шу орқали Ғарбий Европанинг қолган қисмига қадар чўзиладиган тармоққа айлантириш режаси ишлаб чиқилган.
XS
SM
MD
LG