Линклар

logo-print

Швейцария АҚШ ва Эрон ўртасида воситачи бўлмоқчи


Швейцария президенти Мишлин Кальми-Рей унинг мамлакати Теҳрон ва Вашингтон ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот йўлини қидираётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Швейцария ўз нейтралитети боис Теҳрон ядровий дастури теграсида ҳануз сақланаётган бўҳронни ҳал қилишда муҳим рол ўйнаши мумкин.

М.Кальми-Рей Швайцария бу муаммони ҳал қилишнинг дипломатик йўлларини қидираётгани, унинг мамлакати кескинлик кучайишига қарши эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG