Линклар

Ўлган кончилар сони ортмоқда


Украинанинг Донецк вилоятидаги кўмир конида юз берган портлашда қурбон бўлган кончилар сони 33 тага етди. 67 кончи бедарак, 27 кончи эса шифохонага ётқизилди.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот вакили Игор Крол портлаш оқибатида юзага келган ёнғин 1000 метр чуқурликдаги ер ости йўлакларини қоплаб олганини айтди. Ҳозир кон остида қолган бошқа ишчиларни қутқариш учун 65 қутқарувчи ва 20 врачдан иборат гуруҳ жалб қилинган.

Портлаш бўлган Засядко кўмир кони Украинадаги энг йирик, аммо хавфсизлиги жуда ёмон таъминланган конлардан бири саналар эди.
XS
SM
MD
LG