Линклар

Толиблар беш полициячини дорга осди


Қандаҳор вилоятида толиблар афғон полициясининг беш ходимини дарахтга осиб ўлдирди.

Маҳаллий полициянинг билдиришича, вилоят марказидаги кўчалардан бирига осиб кетилган бу полициячилар 2 ой муқаддам ўғирлаб кетилган эди.

Шунингдек, Қандаҳорда НАТО ва Афғонистон ҳукумат қўшинлари ўтказилган операция давомида толибларнинг қаттиқ қаршилигига учрагани хабар қилинмоқда.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Зоҳир Муроднинг маълум қилишича, шунга қарамай, жума куни бошланган амалиётлар чоғида толибларнинг 12 жангариси ўлдирилган, 15 таси ярадор қилинган.
XS
SM
MD
LG