Линклар

logo-print

Ферреро-Валднер хоним афсусда


Европа комиссияси ташқи сиёсат масалалари комиссари Бенита Ферреро-Валднер Россияда декабрь ойида ўтказиладиган парламент сайловига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўз кузатувчиларини юбора олмаслигидан афсусланиш билдирди.

Россия кузатувчилар сонини чеклагани ва уларга виза берилиши муддатини чўзгани боис, ЕХҲТ сайловга ўз вакилларини жўната олмаган.

Шунингдек, Ферреро-Валднер хоним Грузияда фавқулодда ҳолат бекор қилинганини олқишлади. Бироқ у Тбилиси расмийлари ахборот воситалари ва фуқаролик ҳуқуқларини тўлиқ тиклаши кераклигини таъкидлади.

ЕИ ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда ўтадиган учрашувида бошқа масалалар қатори Грузияга ЕИ воситачисини жўнатиш ёки жўнатмаслик масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG