Линклар

Эҳуд Олмерт фаластинлик 441 маҳбусни озод этади


Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт келаси ҳафтада АҚШ етакчилигида ўтказиладиган Яқин Шарқ тинчлик анжумани олдидан Қуддус шаҳрида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан музокара ўтказди.

Бундан аввалроқ Исроил ҳукумати “Ҳамас” ҳаракатига аъзо бўлмаган фаластинлик 441 маҳбусни қамоқдан озод қилиш ҳақидаги таклифни тасдиқлади.

Исроил ҳукумати йиғилишида Эҳуд Олмерт Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги босиб олинган ерларда яҳудийлар аҳоли пунктлари қурилиши тўхтатилиши, рухсатсиз қурилган уйлар эса бузиб ташланишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG