Линклар

Эски компартиянинг усули бугун ҳам истеъмолда

  • Сарвар Усмон

“Озодлик” радиоси Ўзбекистонда 23 декабрга белгиланган президент сайловига номзоди расман кўрсатилган шахслар портретига баъзи чизгилар билан таништиришда давом этади. Навбат Аслиддин Рустамовга.

Аслиддин Рустамов Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг мамлакат парламентидаги фракцияси раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари.

Унинг иш жойи ва эгаллаб турган лавозими тўғрисида билганимиз шу.

Қаҳрамонимиз тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун Халқ демократик партиясининг идорасига қўнғироқ қилдик.

Кимлигини сўраганимиздан кейингина ўзини Баҳодир, партия раиси ўринбосари, деб таништирган шахс илтимосимизга мана бундай жавоб берди.

- Мен у кишининг таржимаи ҳолини билмайманда...
- Ўз лидерингизнинг таржимаи ҳолини билмайсизми?

Бу саволимиз жавобсиз қолди.

Партиянинг бошқа телефонини тердик. Аслиддин Рустамов ҳақида айтиб берсангиз, деб мурожаат қилдик, холос. Мулоқотимиз мана бундай якун топди.

- Келинг, бизларда матбуот маркази ташкил этилган. Ахир биз ҳар хил маълумотлар бера олмаймизда...
- Исмингиз нимайди?
...
- Исмингиз нима?
... (телефон гўшагини жойига қўйиб қўйди)

Демак, Ўзбекистон президентлигига номзодлардан бири Аслиддин Рустамов тўғрисидаги маълумотлар ҳарбий сир каби кўз қорачиғидай асралади.

Потенциал президентлар ҳақида билиш эҳтиёжи эса ўзбекистонлик оддий сайловчи у ёқда турсин, сиёсий фаол сайловчида ҳам ўта кучли.

Масалан, “Адолат” халқ демократик партияси аъзоси, наманганлик Мухторали ҳам А.Рустамовнинг кимлигини билмайди.

- Аслиддин Рустамов деган исм қулоғимга чалингандай. Бироқ унинг кимлигини билмайман. Умуман, қишлоғимизда одамлар Каримовдан бошқа биронта ҳам номзодни танимайди.

Лавҳамиз қаҳрамони Аслиддин Рустамов тўғрисида баъзи манбалардан топганимиз маълумотлар:

1962 йилда туғилган, 4 фарзанди бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси аъзоси. Рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2003-05 йилларда Ўзбекистон Халқ демократик партиясига раҳбарлик қилган.

Маълумки, ХДП Ўзбекистон ССР Коммунистик партиясининг меросхўри. Сўл қанот партия. Лекин шунга қарамай, ХДПчилар бозор иқтисодиёти тарафдори ҳам. Ҳар қалай, А.Рустамов 2004 йил декабрда “Озодлик” мухбири билан суҳбатда: “Биз бозор иқтисодиёти тарафдоримиз. Бозор иқтисодиёти шароитида эса бойлар ҳам, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳам бўлиши мумкин. Биз фуқароларимизнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, тадбиркорлар сонини кўпайтириш, уларга кўплаб енгилликлар бериш, ишлаб чиқаришни, тадбиркорликни, ҳар хил хизматлар кўрсатишни ривожлантириб, мамлакат бюджетини тўлдириш, шу орқали (энг аввало, фуқароларни иш билан таъминлаш орқали) одамларнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш йўлидан бормоқчимиз. Мана шундай тушуниш керак ХДПнинг позициясини”, - деган эди.

Парламент сайлови арафасида айтилган бу гапдан кейин ҳам орадан уч йил ўтди. А.Рустамов етакчилигидаги ХДПчилар уч йилдан бери парламентда.

Бугунга келиб, Рустамов президент бўламан, деб турган бир пайтда Ўзбекистонда ун ва нон аҳолига советча, коммунистча усулда сотилмоқда.

Наманганлик сайловчилардан бири 20 ноябрь куни бундай деди:

- Уй дафтарингизни олиб дўконга борасиз. Дўконда дафтарда қайд этилган ҳар бир киши учун иккитадан 200 сўмлик нон беришлари керак. Бизнинг оилада 13 жон бор. 13 жонга 4та нон беришади.
XS
SM
MD
LG