Линклар

Бошқа муҳим хабарлар қисқа сатрларда:

  • Ҳасанжон

- АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг телефон орқали мулоқоти чоғида Эроннинг ядровий дастури ҳамда Яқин Шарқ масаласи муҳокама этилди.

- Косово раҳбарлари мустақиллик йўлидаги ҳаракат Европа Иттифоқи ва АҚШ билан мувофиқлаштирилишини билдирди.

- Лондондаги суд 2005 йил 21 июлда 52 одам қурбон бўлган Лондондаги портлашларни амалга оширишда ёрдам берганликда айбланган Манфо Кваку Асиедуни 33 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

- АҚШнинг Энергетика вазири Сэм Бодмэн Туркманистон Россияни четлаб Европага газ қувури қуриш ҳақидаги АҚШ қўллаб қувватлаган лойиҳани амалга оширишига шубҳа билдирди.

- Мисрнинг давлатга қарашли ахборот воситалари Россия тинч мақсадда қўлланиладиган ядро технологиясини Мисрга етказиб беришга рози бўлганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG