Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:58

“Кошки бу саҳнани Ислом Каримов кўрса эди”


Душанбеда концерт берган россиялик машҳур қўшиқчи Иосиф Кобзон Ўзбекистон президенти Ислом Каримов унга Тошкентда концерт дастури намойиш этишга рухсат бермаганини маълум қилди.

Унинг айтишича, И.Каримов нафақат унинг Ўзбекистонда концерт беришига йўл қўймаган, балки умуман Тошкентга киритмаган.

“Каримов менинг овозимдан чўчийди, чунки бу овоз Ислом Каримов шахсиятида шўро одамини тарбиялаган”,- деди Иосиф Кобзон.

Собиқ иттифоқ республикалари бўйлаб гастрол сафари уюштираётган хонанда Ўзбекистон раҳбари унинг қўшиқлари одамларни яна совет давридаги ўтмишга қайтаришидан қўрқаётганини билдирди.

“Сentral asian news” нашрига берган интервьюсида Иосиф Кобзон Ўзбекистон раҳбарининг ўзи Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг юбилейида буни шахсан тан олганини айтган.

Душанбедаги концерти сўнггида Иосиф Кобзон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон номидан тақдим этилган гулчамбарни боши узра кўтариб: “Эҳ, кошки бу саҳнани Ислом Каримов кўрганида эди”, деди.

Бундан 10 йил муқаддам ҳам Иосиф Кобзон Тошкентга киритилмаган эди.

Ўзбекистон россиялик қўшиқчини ўз ҳудудига киритмаган ягона давлат эмас. Европанинг айрим давлатлари, АҚШ ва ҳатто Исроил ҳам ўз эшикларини бу қўшиқчи учун ёпиб қўйган.
XS
SM
MD
LG