Линклар

Радикал диний оқимлар тарафдорлари ўлдирилди


Покистон армияси қўмондонлиги ҳукумат кучлари толибларга хайрихоҳ қуролли тузилмаларнинг шимоли-ғарбий тоғлар бағрида жойлашган нуқталарига қарши уюштирилган ҳужум чоғида 40 жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Қўмондонлик вакилининг сўзларига кўра, бу гуруҳдаги жангарилар “Ислом шариати қонунлари” номли радикал диний оқим тарафдорлари бўлган.

Шу билан сўнгги бир ҳафта ичида Сват водийсида ҳукумат қўшинлари билан тўқнашувда ўлдирилган жангарилар сони 190 нафарга етди.
XS
SM
MD
LG