Линклар

Толиблар 50 жангчисидан ажради


Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат ҳарбийлари ва АҚШ бошчилигидаги халқаро қўшинлар шимолда ўтказган амалиётлар чоғида толибларнинг 50 аскари ўлдирилганини маълум қилди.

Вазирлик тарқатган баёнотда айтилишича, толиблар Ўрузғон вилоятида сўнгги 24 соат ичида олиб борилган ҳарбий амалиётлар чоғида ўлдирилган.

Ҳозирча афғон ва АҚШ қўшинлари кўрган талафотлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG