Линклар

logo-print

Эрон янги санкцияларни кутмайди


Эроннинг БМТдаги элчиси Муҳаммад Ҳазоий расмий Теҳрон БМТ Хавфсизлик кенгаши тез орада Эронга қарши учинчи босқич санкциялар қўллашини кутмаётганини билдирди.

У Эрон ўз ядровий дастури борасида Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорлик қилгани ва ишга бундай ёндашув Хитой ҳамда Россия томонидан қувватланганини таъкидлади.

Элчининг фикрича, Россия ва Хитой Хавфсизлик кенгаши резолюциясига вето қўйиши ва АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари таклиф қилган навбатдаги санкцияларни тўхтатиши мумкин.
XS
SM
MD
LG