Линклар

Яқин Шарқ тинчлик анжумани 27 ноябрь куни бошланади


АҚШ Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш масалаларига бағишланган анжуман Мэрилэнд штатининг Аннаполис шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Унда АҚШ президенти Жорж Буш, Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт, Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос, шунингдек, дунёнинг 50дан ортиқ давлатидан таклиф қилинган вакиллар ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлат расмийлари иштирок этади.

АҚШ Давлат департаменти вакили Шон Маккормак анжуманни ўтказишдан “Исроил билан ёнма-ён қад ростлайдиган Фаластин давлатини қуриш бўйича музокараларни бошлаш мақсад қилинган”ини билдирди.
XS
SM
MD
LG