Линклар

logo-print

Муҳаммад ал-Барадейнинг ҳисоботи муҳокама қилиняпти


Венада Атом энергияси халқаро агентлиги директорлар кенгашининг икки кунлик йиғилиши очилди. 35 мамлакат аъзо бўлган кенгаш Эроннинг ядровий дастури борасида агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадей ўтган ҳафта тақдим қилган ҳисоботни муҳокама этади.

Ҳужжатда Эрон ўз ядровий дастурига оид муҳим саволларга жавоб беришга саъй-ҳаракат қилгани, аммо уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабига қарамай, Теҳрон бу жараённи кенгайтиргани билдирилган.

Эрон ядровий дастури бош музокарачиси Сайид Жалилий бу дастурни муҳокама қилиш учун Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана билан 30 ноябрда Лондонда учрашишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG