Линклар

logo-print

Мусулмонлар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин


Данияда уч мусулмон мамлакатда бомба ҳужуми уюштиришни режалаштиришда айбланиб, судга тортилди. Копенгаген суди ҳайъати тўртинчи шахсни оқлаб, суд залидан озод қилди.

Суд айбловига кўра, бу тўрт шахс 2006 йилда яна беш киши билан бирга Одэнс шаҳрида бомба ясайдиган ашёлар билан ҳибсга олинган. Улар 2005 йилда Даниядаги газетада Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатура сурати чоп этилганига эътироз тарзида Копенгаген шаҳри ҳокимлиги ёки шаҳардаги Тиволи кўнгилочар боғини портлатишни режалаштиргани айтилмоқда.

Агар айблов исботини топса, бу шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши ҳам мумкин.
XS
SM
MD
LG