Линклар

Араб давлатлари АҚШда ўтадиган халқаро анжуманга тайёрланмоқда


Араб давлатлари лигаси ташқи ишлар вазирлари Қоҳирада тўпланиб, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга бағишлаб кейинги ҳафтада АҚШда бошланадиган анжуман олдидан музокара ўтказди.

Музокара қатнашчилари АҚШ раҳбариятига Аннаполисда бўладиган анжуман чоғида Суриянинг Исроил томонидан босиб олинган Жўлон тепаликлари масаласига ойдинлик киритиш чақириғини йўллади.

Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим агар Жўлон тепаликлари масаласи Аннаполис анжумани кун тартибига киритиладиган бўлса, у ҳам тадбирда иштирок этишини билдирди.

Вашингтон анжуманга дунёнинг 40дан ортиқ давлатидан вакилларни таклиф қилган. АҚШ маъмурияти ушбу анжуман Фаластин-Исроил можаросига барҳам берувчи музокараларни бошлашига умид билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG