Линклар

logo-print

Александр Литвиненко заҳарланганига бир йил тўлди


Россия махсус хизмати собиқ ходими ва Кремль танқидчиси А.Литвиненко радиоактив полоний моддаси билан Лондонда заҳарланган эди.

Пайшанба куни А.Литвиненконинг рафиқаси ёллаган адвокатлар Европа инсон ҳуқуқлари суди билан биргаликда А.Литвиненконинг ўлимида Россия томонининг тўла иштироки борлигини таъкидловчи ва буни Кремль томонидан рад этилишини кескин қораловчи баёнот тарқатди.

Расмий Москва Буюк Британия прокурорлари А.Литвиненко ўлимида айблаётган Андрей Луговойни Лондон ихтиёрига бериш тўғрисидаги сўровни ҳануз рад этиб келмоқда. Айни вақтда Давлат думасига сайловда иштирок этишга ҳозирланаётган Россия махсус хизмати собиқ ходими Андрей Луговой А.Литвиненко ўлими ортида у эмас, балки Буюк Британия махсус хизматлари турганини билдираётир.
XS
SM
MD
LG