Линклар

Эрон барча саволларга ойдинлик киритди, бироқ...


Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Эрон ядровий дастурига оид янги ҳисобот бўйича мунозараларни якунлади.

Хабарларга кўра, у Эрон ўз ядровий дастури борасида шу вақтгача туғилган ҳамма саволларга ойдинлик киритганини айтган. Бироқ айни вақтда БМТ чақириқларига қарамай, Эрон уранни бойитишни давом эттираётганини ҳам қайд этган.

АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия яна бир бор Эронга қарши янада кучайтирилган санкциялар қўллашга чақирди. Бу давлат ҳукуматлари таъкидича, расмий Теҳрон ўзига қўйилган талабларни бажараётгани йўқ.

Эроннинг Атом энергияси халқаро агентлигидаги элчиси Али Асқар Султония эса агентлик ҳисоботи Эроннинг ўз ядровий дастурига оид вазиятни очиқ-ойдин баён қилгани ва келгуси санкцияларга огоҳлик билан қараётганини кўрсатишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG