Линклар

Украинада янги парламент иш бошлади


“Зарғалдоқ инқилоб”дан сўнг шаклланган икки сиёсий куч – “Бизнинг Украина” партияси ва Юлия Тимошенко блоки сентябрь ойида ўтган сайловдан сўнг коалиция тузишга келишиб олган.

Бироқ мамлакатдаги кузатувчилар бундай иттифоқнинг келажаги борлиги ва иш бошлаётган янги парламентнинг тинчи узоққа чўзилишига шубҳа билан қарамоқда.

2005 йилда Юлия Тимошенко бош вазир бўлганидан 8 ой ўтиб президент Виктор Юшенко уни лавозимидан бўшатган эди.

22 ноябрь куни эса бир неча юз кишилик оломон “зарғалдоқ инқилоб”нинг 3 йиллигини нишонлаш учун Киевдаги Мустақиллик майдонига йиғилди.
XS
SM
MD
LG