Линклар

logo-print

БМТ Ўзбекистонни қийноқлар қўллашда айблади


БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси Ўзбекистон ва яна 5 давлат — Бенин, Эстония, Латвия, Норвегия ва Португалия қамоқхоналарида қийноқлар қўлланилишига оид уч ҳафталик тингловларни якунлади.

Тингловлар тугагандан сўнг қўмита Ўзбекистон қамоқхоналари маъмуриятини “қийноқларни мунтазам равишда қўллаганлик”да айблади.
Қўмита унга маълум бўлган қийноқ ва зўравонликка оид ҳолатлар юзасидан тўлиқ текширув ўтказишга чақирди.

Ушбу тингловлар натижасида Ўзбекистонда қийноқларнинг мунтазам равишда қўлланишини таъкидловчи айбловларни тасдиқлайдиган етарли маълумотлар борлиги айтилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги эса мамлакатда маҳбусларнинг қийноқдан ўлдирилганини рад этмоқда.

Россиянинг “Интерфакс” агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ИИВ расмийси яқинда айрим хорижий ахборот воситаларида икки маҳбуснинг қийноқдан ўлгани ҳақида берилган ахборотлар асоссиз эканини айтган.

Андижон қамоқхонасидан жасади чиққан Фикрат Салоҳиддинов ва Тоҳир Нурмуҳаммедов, вазирлик расмийсининг таъкидлашича, касаллик туфайли оламдан ўтган. Буни суд тиббий экспертизаси хулосаси ҳам тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG