Теҳрон тиббиёт университети битирувчиси 27 ёшли Заҳро Бани Ёқуб икки йил аввал ишлаш учун ўз ихтиёри билан мамлакат ғарбидаги Ҳамадон шаҳрига келган ва келаси йил туғилиб ўсган шаҳри Теҳронга қайтишни ният қилган эди. Аммо ўтган ойда Ҳамадон шаҳри қамоқхонасидан унинг ўлиги оиласига берилди.
Гувоҳларнинг айтишича, ўлимидан бир кун аввал Заҳро Ёқуб унаштирилган йигити билан Ҳамадон шаҳри паркида сайр қилиб юрган пайтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган. Йигит бир соатдан кейин қўйиб юборилган, бироқ қиз бир кечага қамоқхонада олиб қолинган. Эртаси куни Заҳронинг жасади кўмиш учун ота-онасига берилган.
Қамоқхона нозирлари Заҳро ўзини осиб қўйганини билдирган. Аммо ота-онаси бу иддаога шубҳа билан қараб, полицияни қизини ўлдиришда айбламоқда. Акаси эса Заҳро ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар келишидан 15 минут олдин синглиси билан гаплашганини, қолаверса, унинг бўйнида осилганлик излари йўқлигини айтаётир.
Теҳронлик мустақил журналист Исо Саҳарқизнинг сўзларига кўра, Заҳро Ёқубнинг қамоқхонадаги шубҳали ўлими мамлакат ичкарисида эҳтиросларга сабаб бўлган.
“Ҳозир одамлар оддий шахсларнинг ҳам ҳаёти хавфсиз эмаслигига гувоҳ бўлмоқда. Кўчада сайр этиб юрган одам ҳибс этилса-ю, эртаси унинг жасади кўмиш учун оиласига берилса. Бу ҳодиса жамиятимизда эҳтиросларга сабаб бўлиб, кўплаб саволларни ўртага чиқарди”, - дейди теҳронлик журналист.
АҚШда яшовчи асли эронлик ҳуқуқшунос Маҳрангиз Кар нима бўлганидан қатъи назар, ўлим қотиллик ёки жонга қасд қилиш натижаси бўладими, бу мудҳиш ҳодисага Эрон полицияси ва адлияси жавобгар эканини таъкидлади.
Ҳозир ушбу ҳодиса юзасидан Эронда ҳуқуқ-тартибот идорасининг бирор ходими жазога тортилиши эҳтимолдан анча йироқ. Бани Ёқубнинг қамоқхонадаги ўлими канадалик сураткаш Заҳро Козимий билан боғлиқ мудҳиш ҳодисани эслатди. 2003 йилда Козимий Эронда суратга олиб юрган пайтда ҳибс этилган ва кейинчалик қамоқхонада оламдан ўтган эди. Унинг қамоқхонада калтаклангани ва зўрлангани айтилган. Аммо полиция Козимий юрак хуружидан оламдан ўтганини билдирган эди.
Айни пайтда таркибида Эрон парламентининг 400дан ортиқ собиқ депутатини бирлаштирган уюшма Заҳро Ёқубнинг ўлими юзасидан холис тергов ўтказилиши талаби билан ҳукуматга очиқ хат йўллади. Бу чақириққа Нобель тинчлик мукофоти лауреати Ширин Ибодий ҳам қўшилди.