Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

Қозоғистонда ўзбек ва қирғиз мардикорлари сотувга қўйилмоқда


“Ўзбеклар сотилмоқда”, “Ўшлик қирғизларни сотиб оламан”… Бундай эълонлар Қозоғистондаги деярли барча меҳнат бозорларида очиқ-ойдин осиб қўйилганини кўриш мумкин.

Бугунги кунда Қозоғистондаги меҳнат муҳожирларининг аксарияти Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир.

Қозоғистонда мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бирор қонун мавжуд эмаслигидан фойдаланаётган айрим иш берувчилар улар меҳнати эвазига мўмайгина даромад ҳам кўраётир. Масалан, Қозоғистон меҳнат бозорида воситачилар ўзбек ёки қирғиз меҳнат муҳожирларининг ҳар иккитасини 30-50 доллар атрофида пуллаётир.

“Ўз юртингда оиланг муҳтожликка дуч келиб турганини кўрсанг, ўзга мамлакатда ҳуқуқ-тартибот ходимлари таъқиби, хўрлаши ва дўқ-пўписасига чидаб ишлашга мажбур бўласан”,- дейди Қозоғистонда ишлаётган ўзбек муҳожирларидан бири.

Расмий маълумотларга кўра, бу йил Қозоғистонга 2 миллион атрофида хорижлик меҳнат муҳожири келган. Уларнинг 70 фоизини ўзбекистонликлар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG