Линклар

Саудия вакили халқаро анжуманда қатнашади


Оқ уй маъмурияти Саудия Арабистоннинг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга масаласида АҚШда ўтказиладиган анжуманида қатнашиш қарорини олқишлади.

Саудия ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал Араб лигаси ташқи ишлар вазирларининг жума куни Қоҳирада ўтган йиғилишида АҚШнинг Аннаполис шаҳрида уюштирилаётган тинчлик анжуманида қатнашиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Вашингтон анжуманга қирққа яқин давлат расмийсини таклиф қилган. Анжумандан асосий мақсад қарийб 60 йилдан бери давом этаётган Исроил-Фаластин можаросини узил-кесил ҳал қилиш учун музокараларни қайта бошлашдан иборат.
XS
SM
MD
LG