Линклар

logo-print

Жангариликда айбланган кишилар қўлга олинди


АҚШ ва Ироқ кучлари Киркук шаҳри ташқарисида сўнгги бир кун давомида ўтказган рейдда “Ал-Қоида” жангариси эканликда гумон қилинган 45дан ортиқ одам қўлга олинди.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигининг хабар беришича, 23 ноябрда бошланган рейдда ироқлик 3,5 минг аскарни америкалик юзлаб ҳарбий қўллаб-қувватлаган. Киркукдаги рейд Нинава, Салоҳиддин ва Диёла вилоятларида ўтказилаётган ҳарбий амалиётлар доирасида амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG