Линклар

Худкуш ўзи билан камида олти кишини олиб кетди


Афғонистон пойтахти Кобул яқинида худкуш ўзини портлатгани оқибатида тинч аҳолидан камида олти киши нобуд бўлди. Ўлганлар орасида болалар ҳам бор.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Кобулдан 10 километр ғарбда амалга оширилган портлашда, шунингдек, ўнга яқин одам, жумладан, италиялик тўрт ҳарбий яраланган. Улардан бири шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.
XS
SM
MD
LG