Линклар

Кевин Рудд табриклар олмоқда


Австралиянинг Ғарбдаги асосий иттифоқчилари ва унинг Осиёдаги қўшнилари мамлакатда ўтказилган парламент сайловида ғалабага эришиб, бош вазир лавозимини эгаллаши кутилаётган Кевин Руддни табриклади.

Шанба куни ўтказилган сайловда Кевин Рудд раҳбарлигидаги лейбористлар бош вазир Жон Ҳовард бошчилигидаги ҳукмрон консерватор кучлар устидан ғалаба қозонган эди.

К.Рудд Австралиянинг Ироқ ва иқлим ўзгариши масалаларидаги сиёсатида жиддий бурилиш ясашни ваъда қилмоқда. У Австралиянинг Ироқдаги қўшинларини ватанига қайтаришни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG