Линклар

logo-print

Исроил ҳарбийлари Ғазода икки фаластинликни отиб ўлдирди


Исроил армияси ўлдирилган фаластинликлар қуролланган бўлгани, бири “Исломий жиҳод” ташкилоти, иккинчиси Халқ қаршилиги қўмитаси аъзоси эканини хабар қилди.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос эса Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга бағишланган халқаро анжуманда иштирок этиш учун АҚШга етиб келди. У ва Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт сешанба куни бошланажак анжуманнинг асосий меҳмонлари бўлади.

Музокарачилар Исроил билан тинч-тотув яшайдиган Фаластин давлатини барпо этиш масаласи юзасидан сўзлашувларни бошлаш ниятида.
XS
SM
MD
LG