Линклар

Ироқда камида 12 фуқаро ҳалок бўлди


Ироқ хавфсизлик идоралари вакилларининг билдиришича, Бағдодда исёнчилар уюштирган бир неча портлаш оқибатида камида 12 тинч фуқаро ҳалок бўлган, 22 нафари жароҳат олган.

Биринчи портлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқинида рўй бериб, 9 кишини ҳаётдан олиб кетди. Эрта тонгда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида эса 2 киши ўлди. Бағдод яқинидаги Вазирия мавзесидаги портлашда бир киши ҳалок бўлди. Воқеа жойига хавфсизлик кучлари етиб келгач, у ерда иккинчи портлаш содир бўлди ва 6 ҳарбий жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG