Линклар

logo-print

Халқаро ташкилотлар журналист ўғирланганини қоралади


“Халқаро амнистия” ва “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотлари Ингушетияда 3 журналист ва бир инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ўғирланганини қоралади.

Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Олег Орловнинг айтишича, Ингушетия пойтахти Назран шаҳридаги меҳмонхонага бостириб кирган ниқобли қуролланган кишилар уни ва “РенТВ” мустақил телеканали мухбирларини олиб кетган. Тўрталови кейинчалик қўйиб юборилган. Уларнинг Ингушетияга келишидан мақсад эса бу ердаги ҳукуматга қарши норозилик намойишларини ёритиш бўлган.

ҲРУ уларнинг ўғирланиши сиёсий буюртма бўлганини айтмоқда. “Халқаро амнистия” эса мазкур ҳолат юзасидан тергов ўтказилишини талаб қилаётир.
XS
SM
MD
LG