Линклар

logo-print

Навоз Шариф юртига қайтди


Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф 8 йиллик қувғиндан сўнг ватанига қайтиб, мамлакат шарқидаги Лаҳор шаҳрига келди.

Покистон полицияси Навоз Шарифни қўллаб-қувватлаб намойишга чиққан юзлаб одамни ҳибсга олди. 1999 йилда генерал Парвез Мушарраф томонидан ҳокимиятдан ағдарилган Н.Шариф яна ҳокимиятни эгаллаш ниятида. Айни пайтда Покистонда зўравонликлар кўлами ортиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG