Линклар

Эрон радиоактив “таблетка” олишга эришди


Эрон вице президенти Ғулом Ризо Оғазода мамлакат ўзининг оғир сувда ишловчи ядровий реактори учун илк бор таблетка шаклидаги ядровий ёнилғини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Эроннинг расмий ИРНА ахборот агентлиги мазкур ядровий ёнилғи ҳозир қурилиши давом этаётган Арак ядровий реакторида ишлатилишини ёзди.

Шунингдек, Ғулом Ризо Оғазода Эрон БМТ босими остида ўзининг уранни бойитиш дастурини сусайтириши эҳтимолини рад этди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги эса Теҳрон ўзининг ядровий дастури атрофидаги баҳс-мунозарани тўхтатишга қаратилган ғояни ишлаб чиқаётгани ҳақида баёнот берди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Муҳаммад Али Ҳусайний ушбу янги ғоя 30 ноябрь куни Европа Иттифоқи ташқи сиёсати мутасаддиси Ҳавьер Солана билан ўтказилажак музокараларнинг навбатдаги даврасида тақдим этилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG