Линклар

Нино Буржанадзе Грузия президенти вазифасини бажаришга киришди


Президент сайловига номзод сифатида рўйхатга олингандан кейин Грузия қонунларига риоя қилган ҳолда амалдаги давлат раҳбари Михаил Саакашвили президент лавозимини тарк этди. Унинг вазифасини парламент спикери Нино Буржанадзе бажаришга киришди.

“Биз сайлов кампаниясини бошлаймиз. Менинг ваколатим 40 кун муддатга парламент спикерига ўтади. Мен эса президент сайлови билан банд бўламан”,- деди Михаил Саакашвили.

Мана шу воқеалар фонида Грузия мухолифати мамлакатдаги энг йирик мустақил телеканал – “Имеди”нинг ёпиб қўйилганига қарши норозилик уюштирди. Мазкур телеканал мухолифатнинг бир қанча вақт муқаддам уюштирган муддатсиз намойиши куч билан бостирилгандан сўнг ёпиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG