Линклар

Сербия Косовони албанларга бермоқчи эмас


Сербия ҳукумати ва Косово мустақиллигини талаб қилаётган албан гуруҳлари ўртасида Австрияда бошланадиган сўнгги босқич музокаралар олдидан Сербия бош вазири Воислав Коштуница ўз ҳукумати Косовонинг бир қаричини ҳам албанларга бериб қўймаслигини билдирди.

10 декабргача якунланиши белгиланган ушбу музокараларга АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия расмийлари воситачилик қилмоқда.

10 декабрдан сўнг воситачиларнинг БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳисоб бериши кутиляпти.

Музокаралар самарасиз тугайдиган бўлса, Косово албанлари бир томонлама ўлка мустақиллигини эълон қилишидан огоҳлантираётир.
XS
SM
MD
LG