Линклар

logo-print

Владимир Путин АҚШни айблади


Президент Владимир Путин Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Россияда 2 декабрь куни бўладиган парламент сайловига ўз кузатувчиларини юбормаслигида АҚШнинг қўли борлигини билдирди.

“Биздаги маълумотларга кўра, бу иш АҚШ Давлат департаменти тавсияси билан қилинган ва биз буни давлатлараро муносабатларда, албатта, инобатга оламиз. Бундай ҳаракатлар Россиядаги сайловни чиппакка чиқара олмайди. Уларнинг мақсади сайловимизни ноқонуний қилиб кўрсатишдир, бироқ улар кўзлаган режасига эриша олмайди”,- деди В.Путин.

Кремль ЕХҲТ ҳузуридаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг Россиядаги парламент сайловига юбориши лозим кузатувчилари сонини кескин қисқартириб, халқаро кузатувчиларга виза беришни пайсалга солганига норозилик тариқасида ташкилот ўз кузатувчиларини Россияга юбормасликка қарор қилган эди.
XS
SM
MD
LG